ХАБАРЛАР

Туркия дунёнинг энг «Севимли манзили» дея эътироф этилди

Йиллар ўтса-да ёддан чиқмайдиган тўйларниташкиллаштириш бўйича илғор тажрибага эгабўлган Туркия, дунёнинг етакчи ҳашаматли тўй ташкилотчилари бирлашмаси RSVP нинг “RSVP Гала мукофотини топшириш маросими”да дунёнинг энг «Севимли манзили» дея эътироф этилди.

RSVP ҳашаматли тўйлар ва зиёфатлар дунёсини бирлаштирадиган таниқли платформа бўлиб, симпозиумлар, конференциялар, тақдирлашмаросимлари ва тармоқ тадбирларини ташкил қилади. 2018 йилдан бери ҳар икки йилда бирмарта ўтказиб келинаётган RSVP анжумани глобал ҳашаматли тўй ва зиёфатлар саноатида етакчи тадбир ҳисобланади. RSVP нинг бу йилги йиғилиши Испания пойтахти Мадридда бўлиб ўтди. Конференция серҳашам тўй, зиёфат ва тадбир соҳаси мутахассисларига, шунингдек, нуфузли маърузачиларга мезбонлик қилди. 30 мамлакатдан250 га яқин иштирокчилар иштирок этган конференцияда барқарор ташкилотлар, брендинг ватўй ва тадбирлар секторидаги тенденциялар бўйичатурли симпозиумлар ўтказилди.

Туркия маросимдан мукофот ва вамезбонлик масъулияти билан қайтди

Конференция бу йилги тадбирга киритилгантақдирлаш маросими билан «биринчи» ўринни Туркияга тақдим этди. 20 тоифадан иборат бўлган RSVP Глобал мукофотлари Туркияни «Мақсад» номинациясида “Севимли манзил” мукофоти билан тақдирлади.

Маросимда, шунингдек, навбатда гиконференциянинг 2024 йил 2-5 апрель кунлари Истанбулда бўлиб ўтиши эълон қилинди. Истанбулдунё миқёсидаги кенг қамровли маросим ватантаналарни аъло даражада ташкиллаштираолиши ва ҳозирги замонавий шаҳарлардан бири эканлиги тадбирда алоҳида тилга олинди.

Туркия тўй туризми учун «Севимли манзил»!

Шарқнинг азалий анъаналари ва Ғарбнинг замонавий сифатларини ўзида мужассам этган маданий мероси, шунингдек, хилма-хил ва бетакрор ошхонаси ва чексиз харид қилиш имкониятлари туфайли Туркия саёҳатчилар учун асосий танловлардан бўлиб келмоқда. Мамлакат бутун дунё бўйлаб никоҳ тўйларини ушбу афсонавий манзилда нишонламоқчи бўлган жуфтликларни қабул қилишга доимо шайдир. Истанбул, Бодрум, Анталия, Кападокия, Гўжек, Чешме ва Фетҳие каби туризм шаҳарлари жойлашувидан тортиб гастрономиясигача кўплаб қизиқарли танловларни таклиф этувчи дунё миқёсидаги машҳур манзиллардан саналади. Ушбу тўй ва зиёфатларни юқори даражада ҳар бир қисмига диққат қаратган ҳолда режалаштирадиган махсус малакали мутахассислар мавжуд бўлиб, улар нафақат жуфтликларни, балки, меҳмонларниҳам яратган гўзалликларию, антиқа таомлари билан ҳайратда қолдирадилар.

Истанбул: Анъанавийлик ва замонавийликуйғунлиги

Туркиянинг “туризм пойтахти” Истанбул, тўйлар учун энг машҳур танловлардан биридир. Шарқ ва Ғарб ўртасидаги кўприк бўлган шаҳарнинг ўзига хос муҳити ва дунёнинг деярли исталган нуқтасидан тўғридан-тўғри учишларни таклиф қилувчи авиакомпаниялар туфайли Истанбулга турли қитъаларда яшовчи меҳмонларнинг осонлик билан кела олишлари буунинг асосий устунлигидир. Истанбулнинг жозибали ва ҳашаматли меҳмонхоналари 200 дан 2000 гача тўй меҳмонларини сиғдирадиган ёпиқ ва очиқ жойлар майдонларга эга. Ажойиб архитектураси ва замонавий инфратузилмаси билан ажралиб турадиган ушбу меҳмонхоналарда зиёфат заллари, курорт марказлари ва ям-яшил боғлар мавжуд бўлиб, уларда жуфтликлар истаганчакўнгил ёзишлари ва умр бўйи давом этадиган хотираларни тарихга мухрлаб қўйишлари мумкин.

Истанбулнинг тўй ўтказиш манзиллари фақатҳашаматли меҳмонхоналар билан чегараланмайди. Усмонли империясининг собиқ пойтахти сифатида шаҳар ўзининг кўзни қамаштирувчи саройлари, ҳамда, виллаларига эга. Уларнинг аксарияти асл қиёфасида тикланган ва замонавий буюмлар билан жиҳозланган. Буларнинг аксарияти Босфор бўғози бўйлаб жойлашган ва сизга ажойиб манзараларни тақдим этади ва муҳташам тўйлар учун ажойиб муҳит яратиб беради!

Бодрум: дабдабали тўйларнинг воз кечилмас манзили

Эгей минтақасининг энг машҳур ҳашаматли дам олиш масканларидан бири бўлган Бодрум, романтикага бой тўйлар учун гўзал муҳитни тақдим этади. Истанбул сингари, Бодрумга ҳам кўплаб мамлакатларнинг пойтахтларидан тўғридан-тўғри рейслар орқали осонгина етиб бориш мумкин.

Тўй масканлари нуқтаи назаридан Бодрумда дунёга машҳур ҳашаматли меҳмонхоналар тармоғи ва кўп қиррали ёпиқ ва очиқ тадбир майдонларига эга романтик меҳмонхоналар мавжуд ва улар 150 дан 1000 тагача меҳмонларни ўзида жамлайди. Тўйларни бошидан охиригача режалаштириш ва бошқариш бўйича мутахассислар бирлашган ҳолда, Бодрумдаги муассасалар келин куёвнинг барча орзуларини рўёбга чиқариш учун барча керакли хизматларни тақдим этади.

Бодрумнинг дунёга машҳур соҳилларидан бирида турмуш қуришни истаган жуфтликлар минтақадаги 5 юлдузли дам олиш масканларини ёки янада самимий ва ўзига хос муҳитга эга бўлган тўй манзилларини танлашлари мумкин.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan