ХАБАРЛАР

Ўзбекистон Туркияга «модулли уй»лар жўнатади

«Anadolu» агентлигининг хабар беришича, февраль ойида эпицентри Қаҳрамонмарашда бўлган ҳалокатли зилзилалардан сўнг Туркияга ёрдам қўлини чўзган Ўзбекистоннинг хайрия ёрдами доирасида жўнатиладиган ҳар бирида бир оила сиғадиган 100 та турар-жой контейнер иншооти Ҳатай вилоятидаги Овакент қишлоғига ўрнатилади. Модулли уйлар Истанбулдаги ўзбек диаспораси томонидан 2016 йилда ташкил этилган Seyhun таълим ва маданият уюшмасининг бевосита кўмагида ўрнатилмоқда.

Ушбу модулли уйларнинг умумий майдони 21 метр квадрат бўлиб, унда ошхона, ҳожатхона ва ҳаммом мавжуд. Контейнерлар иссиқлик изоляцияси билан жиҳозланган ва турли мавсумий омилларга чидамли. Уларни ўрнатиш 15 кишидан иборат жамоа томонидан амалга оширилади.

«Овакент ҳудудида 100 та контейнер ўрнатишни режалаштирганмиз. Айни пайтда 80 дан ортиқ контейнер ўрнатиш учун қурилиш материаллари мавжуд. Контейнерларимизнинг ўзига хос жиҳати шундаки, улар мурват билан маҳкамланган, яъни истак бўлса йиғилиб, кўчирилиши мумкин бўлган тарзда ишлаб чиқилган», — дейди Уюшма раҳбари Тоҳир Абдулла.

Унинг қўшимча қилишича, Овакентда контейнер ўрнатиш ишлари 15 кун ичида якунланиши режалаштирилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan