
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-февраль ойларида 23 та хорижий давлатдан қиймати қарийб 9,8 млн АҚШ долларига тенг бўлган 6,7 минг тонна чой импорт қилган.
✅ Чой импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,6 минг тоннага ошган.
✅ 2 ойда Ўзбекистон энг кўп чой импорт қилган давлатлар:
🔸 Хитой – 5 минг тонна
🔸Эрон – 568,7 тонна
🔸Кения – 490 тонна
🔸Ҳиндистон – 221 тонна
🔸 БАА – 107,5 тонна
🔸Россия – 90 тонна
🔸Шри-Ланка – 78 тонна