
2023 йил февраль ойида солиқ органлари томонидан 13,4 трлн сўм солиқ тушумлари таъминланди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.
- Солиқ турлари кесимида:
- -Фойда солиғидан 3,9 трлн сўм (28,9%);
- -ҚҚСдан 2,8 трлн сўм (20,8%);
- -ЖШОДСдан 2,3 трлн сўм (17,1%);
- -Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ 1,2 трлн сўм (9%);
- -Акциз солиғидан 1,2 трлн сўм (8,7 %)ни ташкил этди.
- Тушумлар таҳлил қилинганда 2023 йил февраль ойида январь ойига нисбатан 7 та солиқ турида ўсишга эришилган.
- Жумладан, фойда солиғи 1,5 трлн сўм, ЖШОДС 407,2 млрд сўм, АОС 140,7 млрд сўм, мол-мулк солиғи 140,2 млрд сўм, ер солиғи 100 млрд сўм, акциз солиғи 86 млрд сўм, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ 30 млрд сўмга ўсган.
2023 йил январь-февраль ойларидаги жами тушум 25,3 трлн сўмдан ошди.
Маълумот учун, 01.01.2023 йилдан ҚҚС ставкаси 12%, январь ойи учун февраль ойида солиқ тўланади.