ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Навоийда аёлнинг видеоларини тарқатиш билан таҳдид қилган шахс қўлга тушди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИБнинг Қизилтепа тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаро Қ.Р. «Д.» исмли аёлнинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказувчи видео тасвирларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, эвазига ундан 8 млн сўм талаб қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan