Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмалиқ шаҳар бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.
Унда, “L.N.” МЧЖ раҳбари А.К. ҳудудий тижорат банки филиалидан ҳудудда 2 та кўп қаватли уй-жой қуриш учун ажратилган кредит эвазига харид қилинган 2,3 млрд сўмлик қурилиш материалларини бошқа шахсларга сотиб юбориб, ушбу маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.