ЎЗБЕКИСТОН

Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишни кўриш учун давлат божи миқдори қанча?

Барчамизга маълумки, давлат божини белгилаш, ундириш, уни қайтариш ва уни тўлашдан озод қилиш соҳасидаги барча муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январдаги ЎРҚ-600-сонли Қонуни билан тартибга солинади.

Давлат божлари миқдорлари эса юқоридаги Қонунга илова яъни “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари”да аниқ белгилаб берилган.

Унга кўра, “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари” в бандида фуқаролик ишлари бўйича судларга никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризалари билан мурожаат қилишда базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 (икки) баравари миқдорида яъни, ҳозирги кунда 600.000 (олти юз минг) сўм миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланган.

Бундан ташқари, “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари” г бандига кўра, такрорий никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризалари бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 (тўрт) баравари яъни, ҳозирги кунда 1.200.000 (бир миллион икки юз минг) сўм миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланган.

Таъкидлаш жоизки, юқоридаги Қонун иловаси яъни, “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари”да барча даъво турлари бўйича давлат божи миқдорлари аниқ белгилаб берилганлиги маълум қилинади.

Баходир Джумаев, Сурхондарё вилоят суди раиси ўринбосари-фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan