
Президент фармонига асосан, “Темир дафтар”га киритилган эҳтиёжманд оилаларга маҳаллий бюджет ҳисобидан ҳар бир хонадонга қуввати 1 кВтгача бўлган қуёш фото электр станцияси ва/ёки ҳажми 100 литрдан кам бўлмаган қуёш сув иситиш қурилмаси ўрнатиш белгиланган.
❗️Сурхондарё вилоятида жами 18 минг 398 та эҳтиёжманд оилага қуёш панеллари ўрнатиб берилади. Хусусан:
▫️Термиз шаҳрида – 1577 та;
▫️Ангор туманида – 869 та;
▫️Бандихон туманида – 543 та;
▫️Бойсун туманида – 809 та;
▫️Денов туманида – 2471 та;
▫️Жарқўрғон туманида – 1450
▫️Қизириқ туманида – 773 та;
▫️Қумқўрғон туманида – 1561 та;
▫️Музработ туманида – 919 та;
▫️Олтинсой туманида – 1133 та;
▫️Сариосиё туманида – 1687 та;
▫️Термиз туманида – 730 та;
▫️Узун туманида – 1163 та;
▫️Шеробод туманида – 1333 та;
▫️Шўрчи туманида – 1380 та.