ЖАМИЯТ

Профилактика инспекторларига “Спарк”автомашиналари топширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташуббуси билан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 3 августдаги 577-сонли Қарорининг тегишли бандига асосан, Ички ишлар органлари таянч пунктлари профилактика инспекторларини имтиёзли кредит асосида “GM Uzbekistan” АЖда ишлаб чиқарилган автотранспорт воситалари билан таъминланишлари белгиланган эди.

Шу муносабат билан 2020 йилнинг 29 январь куни Сурхондарё вилояти  Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти томонидан, вилоятнинг туман ички ишлар бўлимларида хизмат қилиб келаётган 9 нафар профилактика инспектори лавозимига янги тайинланган ходимларга тантанали равишда “Спарк” русумли автомашиналар тантанали равишда топширилди дейилади, Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарида.