Ҳарбий тадбирлар

Ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларига маданий тадбир ўтказилди

Термиз гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмда Ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларига байрам кайфияти улашишга қаратилган маданий тадбир ўтказилди

Айни кунларда юртимизда Янги йил байрами шукуҳи кезиб юрибди. Байрамона безатилган кўчаю-хиёбонлар ёшу-қари билан гавжум, ҳамма бир-бирини кириб келган янги йил билан табриклаб, келгуси ҳаётларида бахт ва омад тиламоқда.

Ана шундан келиб чиққан ҳолда, ҳарбий қисм қўмондонлиги ташаббуси билан янги йил байрамига бағишланган маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда эл суйган санъаткор Элёр Мелибоев ўзининг куй ва қўшиқлари билан иштирок этди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan