
Эрон ғарбида нотўғри ҳижоб кийгани учун полиция томонидан ҳибсга олинган 22 ёшли Маҳса Аминининг дафн маросимидан сўнг полиция намойишни тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ ишлатди, деб хабар берди Al Jazeera. Нашрнинг қайд этишича, қизнинг юраги билан боғлиқ муаммолар ўлимининг расмий сабабига айланган.
Уни касалхонага олиб боришди, у ерда бир неча кун комада ётди. Кейин у реанимация бўлимидан олинди ва уни оламдан ўтди деб эълон қилишди. Бутун мамлакат ҳақиқатда нима бўлганини текширишни талаб қилмоқда, деди қизнинг қариндошлари.
Воқеадан сўнг интернетда эронлик аёллар марҳум билан бирдамлик белгиси сифатида рўмолларини ечиб, ҳавога улоқтиргани, шунингдек, сочларини қирқиб, ҳижобларини йиртгани тасвирланган видеолар пайдо бўлди. Эронда ҳижобни ечиш жиноят ҳисобланади.
16 сентябрь куни Теҳронда шариат ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларидан иборат махсус отряд Маҳса Аминини “нотўғри ҳижоб” кийгани учун қизни ҳибсга олди ва калтаклади. Қиз Эрон пойтахтига Ироқ Курдистонидан келган ва бош кийим ўрнига рўмол ўраган. Расмийлар барча айбловларни рад этиб, марҳумнинг юраги билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлганини айтишди.