ЖАМИЯТ

Аҳоли ва хотин-қизларни тадбиркорликга ўқитиш ўқув курслари давом этмоқда

Ҳозирги кунда вилоятимизда ишсиз аҳоли қатламлари хусусан, хотин-қизлар, ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш, уларни тадбиркорлик соҳасига жалб қилиш, ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўйича коллежлар ва касбга ўқитиш масканларида иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби Сурхондарё вилоят ҳудудий филиали томонидан ўқитилди.

Қумқўрғон туманида жорий йилда “Нурли диёр”, “Жалоир” ва “Янгишаҳар” маҳалла фуқаролари йиғинларидан жами 99 та тингловчилар бепул таълим олишди.

Жумладан, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтари”дан 8 нафарни ташкил этади.

Ташкил этилган ўқув курсларда тингловчиларга бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби Сурхондарё вилоят ҳудудий филиали томонидан бизнес-ғоя ва корхона тушунчаси, тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, кредит ва кредит линиялари, солиқ ва бухгалтерия ҳисоби, экспорт ва импорт операциялари, бизнес-режа тушунчаси, бизнес-режанинг таркибий қисмлари бўйича, тадбиркорлик фаолиятида IT информацион технологияларидан фойдаланиш ҳамда ҳоким ёрдамчилари томонидан “Ҳар бир оила-тадбиркор” давлат дастури доирасида бериладиган кредитлар тўғрисида батафсил тушунтиришлар берилди.

Ушбу ўқув жараёнларини ташкиллаштиришда Қумқўрғон туман “Нурли диёр”маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Қ. Маматқуловнинг ташаббуси инобатга олиниб, 99 та тингловчиларни 4 та гуруҳга бўлган ҳолда Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ўқув машғулотлари Қумқўрғон тумани “Нурли диёр” маҳалласидаги ўқув полигонида ва “Янгишаҳар” маҳалласидаги “Машҳура” нодавлат ўқув маркази биносида ўтказилди.

Ўқув курслари якунида ҳар бир тингловчи томонидан бизнес-режа тақдимотлари ўтказилиб ўрнатилган тартибда тест топширилди ва тестдан муваффақиятли ўтган тингловчиларга сертификат тақдим этилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan