Кеча, 6 август куни Польшада енгил атлетика бўйича “Бриллиант лига” мусобақаси бўлиб ўтди.
Енгил атлетиканинг баландликка сакраш йўналиши бўйича жаҳоннинг энг кучли спортчиларидан бири бўлган ҳамюртимиз Сафина Садуллаева “Бриллиант лига” мусобақасида олтин медални қўлга киритди.
Шу тариқа Сафина жаҳон чемпионатидан кейинги нуфузли ўринда турувчи мусобақада ғалаба қозонган биринчи ўзбекистонлик атлетга айланди.
1. Сафина Садуллаева (Ўзбекистон) – 1.92
2. Ярослава Магучих (Украина) – 1.92
3. Катерина Табачник (Украина) – 1.88.