TA'LIM

Ўзбекистонда чет элдан ўқишни кўчириш бўйича аризалар қабули бошланди

Давлат тест марказининг маълум қилишича, 15 июлдан чет хорижий мамлакатлардан ўқишни кўчириш бўйича аризалар қабул қилиш бошланди.

education, high school, university, learning and people concept – student writing to notebook at exam or lecture

Қайд этилишича, талабалар ўқишини хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган (жумладан, халқаро тан олинган рейтингларда биринчи 1000 та ўриндан бирини эгаллаган) олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош таълим йўналишларига кўчириш бўйича аризаларни онлайн қабул қилиш бошланган.

Хорижий давлатлардан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни қабул қилиш 15 июлдан 5 августга қадар my.dtm.uz сайтининг Ўқишни кўчириш (хориждан) бўлими орқали амалга оширилади.

Хорижий давлатлардан ўқишни кўчириш бўйича ўтиш баллари олий ва ўрта махсус таълим вазирининг тегишли буйруғи билан тасдиқланган бўлиб, ўтиш баллари билан info.edu.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Талабалар ўқишини хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош бўлмаган таълим йўналишларига кўчиришга рухсат этилмайди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan