Хаваскорлар ўртасида Олимпия ва жаҳон чемпиони, профессионал боксда муваффақиятли одимлаётган оғир вазнли боксчимиз Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги жанги аниқ бўлди.
Б.Жалолов жорий йилнинг 10 июнь куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ташкил этиладиган бокс оқшомида бельгиялик Жек Муловайига қарши рингга кўтарилади.
Маълумот учун, Баҳодир Жалолов «Big Uzbek» сўнгги жангида Камил Цоколовскини муддатидан аввал таслим қилган эди.