Фуқаролар божхона чегараси орқали олиб ўтиши мумкин бўлган айрим товар нормаларини биласизми?
Жисмоний шахслар томонидан олиб кетиладиган айрим товарларнинг турлари нормалари:
?Гуруч – оғирлиги 3 кг.дан кўп бўлмаган;
?Нон-булка маҳсулотлари – оғирлиги 5 кг.дан кўп бўлмаган;
?Гўшт ва гўшт озиқ-овқат маҳсулотлари – оғирлиги 2 кг.дан кўп бўлмаган;
?Шакар – оғирлиги 2 кг.дан кўп бўлмаган;
?Ўсимлик мойлари – оғирлиги 2 кг.дан кўп бўлмаган;
?Янги узилган мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз экинлари, дуккакли ўсимликлари ҳамда қуритилган сабзавот ва мевалар – оғирлиги 40 кг.дан кўп бўлмаган.