Uncategorized

10 йил “ўтириб” чиққан, блогерлик фаолиятини олиб борётган қашқадарёлик шахс яна жиноятга қўл урди

Бу ҳақида Қашқадарё вилояти ИИБ хабар берди.

Муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25-97-моддаси (қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) ва164-моддаси (босқинчилик) жиноятларини содир этганлик учун суд ҳукми билан 10 йилдан ортиқ муддатда озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаб чиққан фуқаро Ш.М. фирибгарлик қилиб, пул олётганда ушланган.
 
Ғузор туманида яшовчи блогерлик фаолияти билан шуғлланган Ш.М ўзини шаҳар ва туман ҳокимиятларида танишлари кўплигини айтиб, улар орқали ер майдонларини олиб беришни ваъда қилган.

Жумладан, М.Ш. 2022 йил 21 февраль куни Чироқчи тумани ҳокимлигидаги таниши орқали маиший хизмат кўрсатишга ажратилган манзилдан 3 сотих ерни олиб бериш эвазига Қарши шаҳридаги чойхоналардан бирида фуқаро Э.О.дан 7 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтда вилоят ИИБ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ш.Мга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги ИЖҚК департаментининг Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси(фирибгарлик), 25-211-моддаси (пора беришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган. Ҳозирда Қашқадарё вилояти ИИБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.инсон ҳуқуқлари

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan