Uncategorized

Жарқўрғонда cпортнинг “Мотокросс” тури бўйича Ўзбекистон Чемпионати ва Биринчилигининг I-босқич мусобақаси бўлиб ўтади

Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан жорий йилнинг 19-20 феврал кунлари, Жарқўрғон туманидаги Қизилмозор мотосўқмоғида cпортнинг “Мотокросс” тури бўйича Ўзбекистон Чемпионати ва Биринчилигининг I-босқич мусобақаси бўлиб ўтади.

Мазкур мусобақада республиканинг барча ҳудудларидан 100 нафардан ортиқ спортчиларнинг иштирок этиши кўзда тутилган.

Маълумот ўрнида:

2022 йил 19 феврал куни:

0900 дан – 1000 гача – Н.Боймуродов бюсти олдида хотира тадбири.

1000 дан – 1030 гача – Н.Боймуродов музейи билан танишиш;

1030 дан – 1100 гача – Спортчиларнинг йиғилишдан сўнг “Қизилмозор мотосўқмоғига етиб келиши;

1130 дан – 1230 гача – Спорт мотоциклларида машғулотлар;

1230 дан – 1600 гача – Бош хакамнинг мусобақа тартиби билан таништириши, расмий пойгалар;

20 феврал куни:

1000 дан – 1030 гача – Мусобақанинг расмий очилиши;

1045 дан 1400 гача – 85 см3, 750 см3 ва 500 см3 (эркин) мотоциклларида расмий пойгалар;

1400 дан – 1500 гача – Мусобақа ғолибларни тақдирлаш ва мусобақанинг ёпилиши.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan