Uncategorized

ССВ: Вазирлик марказий аппарати ходимларининг 40 фоизи ўз вазифасидан озод этилди

Бугунги вазирлик Ҳайъат йиғилиши ўта кескин руҳда кечиб, тизимдаги камчиликлар танқидий таҳлил этилган. Соҳада бюрократик тўсиқлар ва коррупцион ҳолатлар сақланиб тургани қайд этилган.

Тизимдаги кўплаб муаммолар соғлиқни сақлаш соҳаси бошқарув тизимида замон талабларига мос, янгича фикрловчи кадрлар етишмаслиги билан боғлиқ, дея таъкидланган.

Шунга кўра, ССВ марказий аппаратининг ўз фаолиятида натижа бермаган 40 фоиз ходимлари вазифасидан озод этилган ва уларга қуйи бўғин тиббиёт муассасаларида ишлаш таклиф қилинган.

Кадрларни янгилаш ишлари келгусида вилоят бошқармалари, туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаларини ҳам қамраб олиши режалаштирилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan