Aввалроқ, Россия ҳарбий хизматчилари Aфғонистон билан чегара яқинида август ойи бошида бўлиб ўтадиган қўшма машғулотларда иштирок этиш учун Термиз полигонига келаётгани ҳақида хабар берган эдик.

“Термиз” полигонида Ўзбекистон – Россия Қуролли Кучлари ҳамкорлигида ўтказиладиган қўшма ўқувларда иштирок этувчи Россия Федерасияси Қуролли Кучлари Марказий ҳарбий округи ҳарбий хизматчилари Сурхонарёга етиб келган. Бу ҳақда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги хабар бермоқда.
Меҳмонлар Термиз халқаро аеропортида кутиб олинган. Ҳамкорликдаги ўқувлар кеча, 30 июлдан бошланган.

Машғулотлар давомида икки давлат ҳарбийлари шартли душманнинг яширин базаларини қидириб топиш ва йўқ қилиш, улар томонидан эҳтимолий ҳужумлар амалга оширилганда, уни бартараф этиш каби вазифаларни бажаришади.