Uncategorized

7 май — Радио куни: Эволюция, инновация, алоқа… — радионинг Ўзбекистонга кириб келиши қандай рўй берган?

Бугун 2022 йил 7 май санаси. Собиқ совет тузуми даврини яхши билган ёки ўзи бу даврда яшаган одамларнинг кўпчилиги, айниқса, журналистлар мазкур сананинг қандай ўзига хос жиҳати бор эканини яхши билса керак, албатта.

Бугунги санани дунё қандай кун сифатида эътироф этади ёки қандай кун сифатида нишонлайди? Биз бу ҳақда бир қанча маълумотларни тўплашга ҳаракат қилдик.

Масалан, 7 май санасини Дания аҳолиси «Намоз куни» сифатида нишонлайди, ён қўшнимиз бўлган қозоқлар эса бу кунни «Ватан ҳимоячилари куни», деб эътироф этишади, Шотландияда бу кун «Баҳор куни» деб эълон қилинган ва ҳоказо.

Шунингдек, СССР давлатида бу кун «Радио куни» сифатида нишонланган ва бу кун Россия, Арманистон ҳамда Беларусь давлатларида ҳали ҳам шу тарзда нишонланади.

Биз бугун айнан мана шу байрам тўғрисида гапиримоқчимиз. Бу қандай байрам, бу кунда кимларни алқашади, қачон пайдо бўлган? Шу каби саволларга мазкур мақола орқали жавоб олишингиз мумкин.

Радио куни — 7 май куни нишонланадиган алоқа, радиотехника ва радио журналистикасининг барча тармоқларида фаолият юритадиган ходимларнинг байрами ҳисобланади.

Байрам тарихи

1895 йил 7 май куни рус физиги А. С. Попов Россия физика-кимё жамиятининг йиғилишида «атмосфера электр энергиясининг тез тебранишларини кўрсатиш учун мўлжалланган асбоб»ни намойиш этди. Маърузанинг предмети сифатида яратилган қурилма маълум масофада электрофор машинаси ёки индукцион ласан томонидан ишлаб чиқарилган электр зарядга реакцияга киришган. Айнан шу йилнинг ёзида қурилма атмосферадаги электр зарядларини рўйхатга олиш учун мослаштирилган ва кейинчалик чақмоқ детектори номини олган.

Бироқ “радио” атамаси фанга биринчи марта инглиз физиги ва кимёгари Уильям Крукс томонидан тахминан 1973 йилда, яъни электромагнит тўлқинлар ёрдамида симсиз телеграф алоқаси бўйича биринчи амалий тажрибалар ўтказилишидан 20 ёки 30 йиллар олдинроқ киритилган.

1925 йилда СССРда радио ихтиро қилинганининг 30 йиллигига бағишлаб катта тантанали тадбирлар ўтказилди. Мамлакатдаги нашрлар Поповнинг самарали меҳнатларини олқишлаб турли материаллар чоп этишди, шунингдек, улар бошқа ихтирочилар, хусусан, ўз атрофида улкан илмий, техник ва капиталистик кучларни бирлаштиришга эришган Марконинг номини ҳам унутишмади.

“Друг Радио” журналининг 1925 йил апрель сонида радиотехника мутахассиси, тарихчи А.А.Петровски 7 май куни радио операторлари учун ҳақиқий байрамга айланишини “башорат қилган” эди.

1935 йилда радио ихтиро қилинганининг 40 йиллиги ҳам кенг нишонланди, бу сафар ҳам худди 10 йил олдингидек Марко номи Попов билан бир қаторда олқишланди.

Шунингдек, 1945 йил май ойида СССР Халқ Комиссарлари Совети радио ихтиро қилинганининг 50 йиллигини нишонлаш тўғрисида қарор қабул қилди.

“Радионинг аҳолининг маданий-сиёсий ҳаётида ва мамлакат мудофаасидаги ҳал қилувчи ролини инобатга олган ҳолда, радио соҳасида мамлакатимизнинг фан ва техника ютуқларини оммалаштириш ва радио ҳаваскорларини кенг жамоатчилик орасида рағбатлантириш мақсадида мамлакатда 7 май санаси “Радио куни” сифатида белгилансин”, — дейилади СССР Халқ Комиссарлари Советининг қарорида.

1980 йилнинг октябрь ойида СССР Олий Кенгаши Президиумининг фармони билан Радио куни расмий равишда «Радио куни, алоқанинг барча тармоқлари ходимларининг байрами» деб номланди.

Байрамни нишонлаш

Радио куни ҳар йили 7 май куни Россиянинг барча радиофизика факультетларининг ўқитувчилари, талабалари ва битирувчилари, шунингдек радио ҳаваскорлари томонидан нишонланади. Бу байрам айниқса Н. И. Лобачевский номидаги давлат университетининг радиофизика факультети ва Урал федерал университетининг ИРИТ-РТФ ларида жуда қадрланади.

Замонавий ахборот гуллаб-яшнаши олимлар, муҳандислар, техникларнинг кўплаб авлодлари тақдири алоқа соҳаси билан боғланган барча одамларнинг меҳнати натижасидир. Шу сабабли, Радио кунини телевидение ва радиоэшиттиришчилар, почта ходимлари, сигналчилар, қисқа тўлқинли радио ҳаваскорлари учун профессионал байрам деб аташ мумкин. Дунёда рўй бераётган энг муҳим воқеалардан бизни тезкорлик билан хабардор қилаётганларнинг барчасини радио тўлқинларида инсоннинг амали, фикри ва қалби бирлаштиради.

Таганрог давлат радиотехника университетида шу куни талабалар клубида Радио кунига бағишланган байрам концерти, шунингдек, талабалар клуби битирувчилари билан учрашувлар кечаси бўлиб ўтди. Радио куни ҳар доим ТРТИ ва ТРТУда университетнинг касб байрами сифатида нишонланиб келган.

Рязан давлат радиотехника университетида байрам куни минглаб талабалар ўқув муассасаси деворлари ёнида тўпланади, байрам 7 майга ўтар кечаси университет биноси ёнидаги А.С.Попов ҳайкали атрофида ихтирочига ҳурмат бажо келтириш билан бошланади. Байрамда талабалар қўлларига бўялган тухумга ўхшаш трубкаларни тутган ҳолда радио компонентларини эса кийимларига ёпиштириб олишади. Бироқ 2012 йилдан бери университет маъмурияти мазкур байрамнинг тунги қисмини нишонлашга қарши курашаётгани тўғрисида маълумотлар бор.

Екатеринбургдаги УГТУ-УПИ радиотехника факултети талабалари ва ўқувчилари ҳарйили 7 май куни маҳаллий вақт билан 22:00 да факултет биносидан Попов ҳайкали ёнигача кортеж ўтказади, шу сабабли маҳаллий ҳокимият асосий магистрал йўлларнинг ҳаракатини тўсиб қўйишга мажбур бўлади.

Томскда Радио кунини нишонлаш анъанаси радиотехника факултетининг очилиши ва Томск радиоэлектрон технологиялар институти — ТИРиЭТ, ТИАСУР (ҳозирги ТУСУР)нинг ташкил этилиши билан майдо бўлган ва аста-секин касб байрамларидан бирига айланиб борган. 1989 йилдан бери ҳар йили 7 май куни талабалар Томск кўчалари бўйлаб байрамона юриш уюштиради. Биринчи байрам кортежи бир гуруҳ талабалар томонидан РТФ ТУСУР декани Г.С.Шаргин ва ТИАСУР ректори И.Н.Пустински кўмагида ташкил этилади.

Бу байрам 2001 йилда шаҳар тадбири мақомини олган, унда нафақат ТУСУР талабалари ва битирувчилари, балки бошқа унибекрситет талабалари ҳамда бошқа шаҳарлардан келган меҳмонлар ҳам иштирок этади.

Шунингдек, кортеж тугаганидан сўнг, талабаларнинг 6-сонли ТУСУР ётоқхонасининг 9 қаватидан барча электроника воситалари (телевизор, компьютер ва ҳатто музлатгичлар)ни ташқарига улоқтириши ҳами анъанага айланган. Уларнинг ушбу ҳаракатлари тараққиёт тўхтаб қолмаслигини ва ҳар йили талабалар янги нарсаларни ихтиро қилишини, шунингдек, эски ҳамда фойдаланишга яроқсиз электроникалар минглаб микросхемаларга бўлиниб кетишини англатади.

Москва физика-техника институтининг радиотехника ва кибернетика факультетида ҳар йили байрамда радиотехника лойиҳалари танлови ўтказилади.

Собиқ совет республикаларидан ташқари бу байрам Болгарияда ҳам нишонланади.

Радионинг Ўзбекистонга кириб келиши

Радио ва радиоэлектроника, радиофизика сингари фанлар соҳаси бўлиши билан бирга сиёсий, ижтимоий, маърифий, маданий тарбия бериш воситаси ҳамдир. У миллий минталитетимизни шакиллантиришда муҳим аҳамиятга эга. Ахборот тарқатишнинг тезкор тури бўлган радио ахборотнинг асосий хусусияти маълумотларнинг ҳужжатга асослангани билан ҳам аҳамиятлидир. Бу борадаги сифатий тараққиёт радио эшиттириш дастурлари долзарб, ҳаққоний, аниқ деб тарғиб қилинаётган мавзу далилларга бой бўлиши заруратини ошириб борди. Ўзбекистонда 1924 йилдан бошлаб радио эшиттиришларнинг моддий техник базаси яратилди.

Радйоалоқа Ўзбекистонда 1924 йилдан бошлаб динамик тарзда ривожланиб кенг тарқалди. 1925 йилдан радйоэшиттириш соҳасида тажрибавий синовлар бошланди. Бироқ шундай бўлса ҳам ЎзССРда радйоэшитиршнинг туғилган куни 1927 йил 11 февраль деб хисоблаш қабул қилинган бўлиб, бунда янги Тошкент радйостанциясининг тантанали очилиши бўлиб ўтган. Муҳим ҳодисалардан Тошкентда радйомарказнининг очилиши бўлиб, у 1929 йил сентябрида ташкил қилинди ва республика радйоэшиттиришнининг ривожланишида мухим рол ўйнайди. Республиканининг энг кенг қатламларига радйоэшитиришнининг таъсирини эътиборга олиб 1931 йил декабрида Тошкентда Ўрта Осиё радйоэшиттириш комитети ташкил қилинди, кейинчалик у Ўзбек давлат Радйокомитети деб қайта номланди. 1932 йил 1 декабрида Республикадаги радйоқурилмалар 1900 тага етди, жумладан клубларда ва чойхоналарда-176 та, колхозларда, совхозларда ва машина трактор станцияларда -583та, мактабларда -15 та ва ҳокозо 655 та индивидуал қурилмаларга эга бўлган. Шундай қилиб, радйомаданиятининг асосий элементларидан бири бўлиб аста-секинлик билан ҳаётга кенг тарқала бошлади. 1932 йил оҳирида республикада 5та қабул қилувчи Радйостанциялар (Тошкент,Самарқанд, Хива, Термиз ва Янги Бухоро)тўққизта умумий қуввати 62,65 квт бўлган аҳолиси ҳар куни 7,5 соатдан музикали(49,3 фоиз) ахборотли (13,7 фоиз),адабий-драматик (44 фоиз) болалар (26 фоиз) ўқув таълимий (66 фоиз) узатиш цикиллари эшитиш имкониятига эга бўлди.

Аслиддин Норбек тайёрлади

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan