ЖАМИЯТ

«Маҳалла идораси олдида сув трубаси ёрилган. Мутасадди раҳбарлар бефарқ…»

Бир мақол бор, атрофни, инсонларни кузатар экансиз, бот-бот ёдингизга тушаверади: “Ухлаётган одамни уйғотиш осон, ўзини ухлаганга солган одамни уйғотиш қийин”.

Футболнинг инсонларга берадиган энг катта завқи – ўйинчиларнинг бир жамоаликни ҳис қилиб, бир мақсад ортида ҳаракатланишида.

Бир жамият вакиллари – бир жамоа, аслида. Афсуски, футболга минг марта мухлислик қилиб, бир жамоалик масъулияти ва завқини ҳис қилмаган томошабинлар ҳам йўқ эмас.

Таҳририятимизга фуқаро томонидан навбатдаги мурожаат ҳам “бир жамоалик ҳисси ва ҳиссизлиги” юзасидан йўлланган.

“Термиз шаҳар “Саховат” маҳалласи “Чилонзор” кўчасидан ёзмоқдамиз. Маҳалла идораси олдида сув трубаси ёрилган. Мутасадди раҳбарлар бефарқ. «Сувоқова» ҳам бефарқ. Табиий бойликларни асраш, келажак авлодга етказишга ҳар бир фуқаро масъул. Айниқса, …”

Мутасаддиларни уйғонишга чорлаб, ижобий натижа кутиб қоламиз.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan