ФАОнинг қишлоқ хўжалиги истиқболлари 2020-2029 прогнозига кўра, COVID-19 пандемияси туфайли ўсиб бораётган ноаниқлик кейинги бир неча йил ичида глобал озиқ-овқат хавфсизлиги бузилишига олиб келиши мумкин.
«Кейинги ўн йил ичида таклифнинг ўсиши талаб ўсишини ортда қолдиради, натижада аксарият товарларнинг нархи реал шаклда қолади ёки пасаяди», дейилади ФАОнинг шу ҳақдаги ҳисоботида.
Талабнинг асосий омили ўсиб бораётган аҳоли бўлиб қолмоқда: 2029 йилга келиб, аҳоли жон бошига озиқ-овқат билан таъминланишнинг ўртача даражаси кунига 3 минг килокалория ва 85 грамм оқсилни ташкил этади. Шу билан бирга, истеъмол режаси ва прогноз қилинаётган тенденциялар даромадлар ва ривожланиш даражаларига қараб ҳар бир мамлакатдан бошқасига ўзгариб туради.
Қисқа муддатда пандемиянинг иқтисодий ва ижтимоий таъсири глобал қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ва озиқ-овқат истеъмоли бўйича ижобий ҳисобланган ўрта муддатли истиқболни бузмоқда. Ҳисобот муаллифларининг фикрига кўра, COVID-19 пандемияси глобал озиқ-овқат таъминоти занжирларида мисли кўрилмаган ноаниқликларни келтириб чиқаради, натижада меҳнат бозори, саноат, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши, логистика соҳаси қийинчиликларга юз тутади.
Ҳисоботда бардошли ва барқарор озиқ-овқат тизимларини яратишда давомли сармоя зарурлиги таъкидланган.