Uncategorized

Сурхондарё вилояти ҳокимиятида янги тайинлов амалга оширилди

Вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Холмамат Самадов бошқа ишга ўтгани муносабати билан ўрнига шу кунга қадар Ангор тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Турапов Усмон Янгибаевич тайинланди.

Усмон Турапов 1964 йил Шўрчи туманида туғилган. 1991 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – муҳандис-гидротехник.

Меҳнат фаолияти давомида Қумқўрғон тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи ўринбосари, «Аму-Сурхон» ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, Жарқўрғон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари, Жарқўрғон тумани ҳокими, вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи вазифаларида ишлаган. У 2018 йилдан буён Ангор тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan