Кеча ижтимоий тармоқларда Ғарбий Мўғулистонда икки кишида қора ўлат аниқланганлиги ҳақида хабар тарқатилган эди.
ЖССТ нинг расмий вакили Маргарет Харрис Хитой ҳамда Мўғулистонда тарқала бошлаган қора ўлат билан боғлиқ ҳолатга изоҳ берди.
ЖССТ аниқланган юқумли касаллик билан боғлиқ вазиятни хавфли деб ҳисобламаяпти ва ташкилот Хитой ҳамда Мўғулистон ҳукумати билан биргаликда эпидемиологик вазиятни кузатиб бормоқда.
«Айни пайтдаги хавф даражасини катта дея олмаймиз. Аммо вазиятни диққат билан кузатишда давом этамиз», дейдиХаррис.
Расмийлар барча зарур чоралар кўрилгани, ташвишланишга асос йўқлигини айтмоқда.