САЛОМАТЛИК

Оғиз нега қурийди?

Оғиз қуришининг сабаблари кўп бўлиши мумкин. Масалан, одам ҳаяжонланганда, бирор нарсадан қўрққанда оғиз қуриб кетишини ҳамма билади.

Бир сутка мобайнида ажраладиган сўлак миқдори турлича бўлиб туради. Одам ухлаб ётганида, у соппа-соғ бўлса ҳам, оғзига жуда кам сўлак келади. Бироқ оғиз кўпинча касаллик оқибатида қурийди. Масалан, қандли диабетда, камқонлиқда, анацид гастритда (меъда ширасининг кислоталилиги камайиб кетганда), неврозга учраган одамларда шундай бўлади. Уйқу дориларини, нерв системасига таъсир қиладиган ва қон босимини туширадиган дори-дармонларни узоқ вақт мобайнида ичиб юриш ҳам оғиз қуришига сабаб бўлади. Шунинг учун оғзи доим қуриб турадиган одамлар врачга боришлари лозим.

Уйқудан тургандан кейин сал шўрроқ қотирилган қора нон ейиш, нордон конфет, нордон олма истеъмол қилиш мумкин.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan