САЛОМАТЛИК Фойдали

Қуёш нурининг инсонга зарарлари

– Офтоб уришига олиб келади. Бунда инсоннинг кўнгли айнийди, боши оғрийди, айланади, ҳатто ҳушидан кетиш ҳолати рўй бериши ҳам мумкин.
– Қуёш нурида кўп юриш терининг қуруқшаб боришига сабаб бўлади.
– Тери саратонига сабаб бўлади.
– Қуёш нури остида кўп юриш кўзнинг тўрпардаси зарарланишига олиб келади.
– Терининг қаришига ва ажин босишига олиб келади.
– Терида доғлар пайдо бўлишига сабаб бўлади.
– Юз ва танада сепкиллар пайдо бўлишига олиб келади.
– Сочнинг қуришига, тўкилишига, рангининг хиралашишига сабаб бўлади.

Эҳтиёт чоралари
– Қуёш нурларининг зарарли таъсиридан терини ҳимоялаш учун танани муносиб нарса билан ёпиш, бошни асраш учун соябонли бошкийим кийиш, кўзни асраш учун қора кўзойнак тақиш керак.
– Очиқ рангли либослар кийиш керак. Энг афзали оқ рангли, енглари узун бўлиши мақсадга мувофиқ.
– Ҳаво иссиқ бўлган пайтларда қора кийим киймаслик. Чунки қора ранг иссиқликни қайтармайди, аксинча, ютади. Натижада тананинг қизиб кетишига сабаб бўлади.
– Кўп миқдорда сув ичиш. Бу сув иссиқ ҳаводаги терлаш натижасида йўқотилган суюқлик ўрнини тўлдиради.
– Тез-тез ҳаммомга тушиш орқали танани совутиш ва тоза сақлаш.
– Уй, ҳовли атрофига баланд ва зич бўлиб ўсадиган дарахтлардан экиб, унинг сояси воситасида ҳовлидаги ҳавонинг иссиғини бироз юмшатиш мумкин.
– Кундуз кунлари Қуёш нурлари остида юрмаслик тавсия этилади.
– Даволаниш мақсадида қуёш нури остида бўлиш “Қуёш ваннаси”, деб аталади. Қуёш ваннаси учун энг қулай вақт — тонгги соат 6 дан 11 гача ва кечки 16 дан то қуёш ботгунча. Бунда тонгги қуёш организмни тетиклаштирса, кечки пайт тинчлантиради. Шунингдек, ушбу вақтда ультрабинафша нурлар баданга тик тушмайди ва терига чуқур кириб бормайди. Бу эса терида куйиш ва турли тери касалликлари пайдо бўлишининг олдини олади. Кун ярмида Қуёш нурлари жадал ҳаракатланади ва организм учун зарарли саналади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan