ХАБАРЛАР

Бойсун ва Шўрчида алимент пуллари муддатидан олдин тўлаб берилди

Мажбурий ижро бюроси Бойсун ва Шўрчи бўлимлари иш юритувига олинган икки та алимент иши муддатидан олдин якунланди.

Шўрчилик И.Қ. бир нафар фарзанди учун белгиланган алиментни 100 млн сўм қилиб олдиндан тўлаб берди.
Бойсундаги Т.С. эса уч нафар фарзанди учун ҳисобланган 110 млн сўм алиментни бир йўла тўлади.

Тарафларнинг ўзаро келишуви асосида маблағлар олдиндан ҳисоблаб берилди ва ижро ишлари якунланди. Қарздорларга қўйилган барча чекловлар бекор қилинди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan