
Президент Шавкат Мирзиёев Украина раҳбари Владимир Зеленскийга мактуб йўллади. Унда президент Украина етакчисини Мустақилликнинг 34 йиллиги билан табриклаган.
«Ишончим комилки, давлатларимиз ўртасидаги дўстлик ва узоқ муддатли ҳамкорликка асосланган алоқалар келгусида ҳам халқларимиз умумий манфаати йўлида ривожланиб бораверади», дейилади мактубда.
Ўз навбатида Зеленский табрик учун миннатдорчилик билдирган. Бу ҳақда Украина раҳбари Х тармоғидаги саҳифасида ёзди.
«Мен сизнинг Украинанинг ҳудудий яхлитлиги ва инсонпарварлик ташаббуслари бўйича позициянгизни қадрлайман», деган Украина раҳбари.