TA'LIM

Иккинчи олий таълимга қабул бўйича рад этилган аризаларни таҳрирлаш имконияти берилмоқда

Камчилиги бўлгани сабабли рад этилган аризаларни 14—15 август кунлари таҳрирлаш имконияти берилди. Ушбу муддатдан сўнг таҳрирлашга йўл қўйилмайди ва камчиликлари бартараф этилмаган аризалар кўриб чиқилмайди.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, 2025/2026-ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига иккинчи ва ундан кейинги олий таълимга қабул бўйича вазирликнинг my.edu.uz электрон тизими орқали онлайн рўйхатдан ўтган талабгорларнинг аризалари кўриб чиқилди.

Қайд этилишича, натижага кўра айрим аризалар камчилиги бўлгани учун рад этилганди. Шуни инобатга олиб рад этилган аризаларни 14—15 август кунлари таҳрирлаш имконияти берилади.

Ушбу муддатдан сўнг таҳрирлашга йўл қўйилмайди ва камчиликлари бартараф этилмаган аризалар кўриб чиқилмайди.

Рўйхатдан ўтган барча талабгорлардан ўзларининг шахсий кабинетларига кириб, аризаларининг кўриб чиқилиш ҳолатини доимий кузатиб боришлари сўралади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan