ЖАМИЯТ

Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот

Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан навбатдаги очиқ мулоқотини ўтказди.

Самимий руҳда ўтган учрашувда солиқ сиёсатидаги янгиликлар, амалдаги ставкалар ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган имтиёзлар ҳақида маълумот берилди.
Хусусан, жорий йил 26-июнда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун билан киритилган ўзгаришлар ва қўшимчалар тадбиркорларга тушунтириб ўтилди.

Учрашувнинг муҳим жиҳатларидан бири — тадбиркорлар ўз фаолиятларида учраётган муаммолар ва таклифларини бевосита солиқ бошқармаси раҳбарига етказиш имкониятига эга бўлдилар. Мулоқот чоғида солиқ имтиёзларидан фойдаланиш, қўшилган қиймат солиғини қайтариш ҳамда ҳисоботларни тақдим этиш каби масалалар тингланиб, муҳокама этилди.

Тадбир давомида билдирилган мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди. Муддат талаб қиладиган масалалар эса белгиланган тартибда назоратга олинди.

Давлат раҳбари топшириғи асосида Сурхондарёда ўтказилаётган бундай очиқ мулоқотлар тизимли равишда давом этмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan