ЖАМИЯТ

Оила мустаҳкамлиги жамият фаровонлигини таъминлайди

Қадриятларимизга кўра, оилани асраб-авайлаш, унинг мустаҳкамлигини таъминлаш, дарз кетган оилаларни ўзаро яраштириш энг эзгу ишлардан биридир.

Куни кеча, Мажбурий ижро бюроси Музработ туман бўлими иш юритувида бўлган алимент ундириш тўғрисидаги иккита ижро ҳужжатлари муддатидан олдин тамомланди.

Боиси, туманнинг Гулобод маҳалласида яшовчи Раҳимовлар оиласида эр ва хотиннинг ўзаро тортишувлари жиддийлашиб, оила ажрим ёқасига келиб қолган эди. Бюронинг туман бўлими давлат ижрочиларининг саъй ҳаракати билан атиги 3 йил аввал катта ҳаёт остонасига қадам қўйган ёш оила вакиллари ўзаро яраштириб қўйилди. Оилада дунёга келган икки нафар фарзандлар ота-онаси бағрида улғаядиган бўлди.

Худди шу каби, Бюронинг туман бўлими иш юритувига 2024 йил июнь ойида қабул қилинган ижро ҳужжатига кўра туманнинг Дўстлик маҳалласида яшовчи Ботировлар оиласидаги ўзаро келишмовчиликлар ҳам барҳам топди.

Оила боши Садржон Ботировнинг оғзаки мурожаатига асосан турмуш ўртоғи билан ўзаро яраштириш чоралари кўрилди.

Тушунтириш тарғибот ишлари натижасида оила вакиллари ўзаро ярашишга қарор қилди ҳамда вояга етмаган уч нафар фарзандлар ота уйига қайтарилди.

Оилалар ўзаро ярашганликлари муносабати билан алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўлим иш юритувидан тамомланди ҳамда алимент тўловчиларга нисбатан қўлланилган барча чеклов чоралари бекор қилинди.

Мажбурий ижро бюроси

Сурхондарё вилояти бошқармаси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan