
Расмий Лиссабон Нью-Йоркда бўлиб ўтган Фаластин-Исроил можаросига бағишланган конференцияда икки давлат келишуви ғоясини қўллаб-қувватлади.
Португалияда сентябр ойида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясида Фаластин давлатини тан олиш имконияти бўйича ҳукумат, президент ва парламент ўртасида маслаҳатлашувлар бошланади. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Луис Мнтенегро маълум қилди.
Ташаббус Нью-Йоркда бўлиб ўтган Фаластин-Исроил можаросини икки давлат тамойили асосида ҳал этиш бўйича халқаро конференция якунлари бўйича илгари сурилган. У ерда Португалия Франция ташаббуси билан бир гуруҳ давлатлар томонидан Фаластин давлатчилигини тинч йўл билан ҳал этиш элементи сифатида де-юре тан олишни талаб қилинган баёнотни имзолади.
Июл ойи ўрталарида Лиссабоннинг марказий кўчаларида урушга қарши намойишлар бўлиб ўтган ва улар Фаластин анклавидаги ҳарбий ҳаракатларни тезроқ тўхтатишга чақиришган эди. Намойиш иштирокчилари расмийлардан Ғазо секторидаги гуманитар вазият ёмонлашганига эътибор қаратишни сўраган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франция, Канада, Буюк Британия ва Мали давлатлари ҳам Фаластин мустақиллигини тан олишни режалаштираётгани айтилганди.