ЖАМИЯТ

ИНТЕРНЕТ — МАЪРИФАТ МАНБАИМИ ЁХУД ХАВФ САРЧАШМАСИ?

Бугун интернет хаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. У орқали турли соҳаларда билим олиш, ахборотга эга бўлиш, янгиликлардан хабардор бўлиш имконияти яратилади. Бироқ, афсуски, интернет айрим холларда хавфли маълумотлар тарқатилиши учун ҳам майдонга айланиб бормоқда. Хусусан, диний ниқоб остида тарқатилаётган экстремистик ғоялар тинч ва осойишта хаётимизга таҳдид солмоқда. Жарқўрғон туман судида бўлиб ўтган жиноят иши ана шундай жиддий масалани яна бир бор эслатиб турибди. Фуқаро “А.И.” ижтимоий тармоқ орқали Ўзбекистон Республикасида фаолияти тақиқланган экстремистик ташкилотга тегишли бўлган, ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган видеоматериалларни тарқатган. Суд жараёнида унинг қилмиши исботини топди ва у ўз айбини тўлиқ тан олди. Айбдорга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси асосида 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

         Кўп ҳолларда айрим фуқаролар диний мазмундаги материалларни тарқатишни хайрли иш деб ўйлайди. Аммо улар тарқатаётган маълумотлар ичида ақидапарастлик, экстремизм ва жамият барқарорлигига таҳдид солувчи ғоялар борлигини англамайди. Қонун эса бундай ҳолатларнинг барчасини жиноят сифатида баҳолайди ва жавобгарлик белгиланади.

         Ҳурматли юртдошлар! Диний билим олишда ҳам, ахборот истеъмолида ҳам доимо қонун доирасида фаолият юритиш шарт. Ҳар қандай манбани танлашда расмий ташкилотлар тавсиясига амал қилиш, манбанинг ҳақиқийлигини текшириш лозим. Ҳар биримизнинг тинчлигимиз, фарзандларимизнинг хавфсизлиги, мамлакатимизнинг барқарорлиги — фақат ва фақат қонунга итоат этишимиз, ахборот маконида ҳам масъулиятли бўлишимиз билан таъминланади. Юртимизда дин — маънавият, ахлоқ ва инсонийлик мактаби. Бироқ уни нотўғри талқин қилиш, бузғунчи гуруҳларнинг таъсири остига тушиш хатарли оқибатларга олиб келади. Қонун ҳеч кимни афв этмайди. Ҳар бир фуқаро, ҳар бир оила ва ҳар бир ёш авлод ҳуқуқий маданиятни чуқур англаши ва амал қилиши шарт. Бизнинг осойишта ҳаётимиз ва тинчлик — умумий бойлигимиз. Уни асраш, турли таҳдидларга қарши муросасиз курашиш эса барчамизнинг умумий бурчимиздир.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan