ДУНЁ

Қирғизистон собиқ президентига 15 йиллик қамоқ хавф солмоқда

Қирғизистон прокуратураси республика собиқ президенти Алмазбек Атамбаевни қонундаги ўғри Азиз Батукаевни ноқонуний тарзда озодликка чиқарганликда айбдор топишни ва уни 15 йил қамашни сўрамоқда, деб хабар тарқатди «Фергана» ахборот агентлиги. Давлат айбловчиси томонидан Атамбаевни барча давлат мукофотларидан маҳрум бекор қилиб, мол-мулкини мусодара қилиш сўраляпти. Шунингдек, прокуратура мазкур иш бўйича судланаётган собиқ бош прокурор Индира Джолдубаевага ҳам 15 йил қамоқ жазосини талаб қилмоқда. Яна икки нафар мансабдорлар Жазони ижро этиш давлат хизмати бошлиғининг собиқ маслаҳатчиси Калибек Качкиналиев ва Миллий гематология марказининг собиқ директори Абдухалим Раимжановга эса 13 йил қамоқ жазоси сўралмоқда. Жиноят иши юзасидан жами 19 киши терговга жалб этилгани, хабар қилинмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan