ЎЗБЕКИСТОН

Меҳнат муҳожирларининг жасадларини Ватанга қайтариш давлат ҳисобидан бўлиши мумкин

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида депутатлар жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқдилар. 

Ушбу қонун лойиҳаси билан «Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида»ги қонунга меҳнат миграциясида бўлган даврда вафот этган фуқароларнинг жасадларини олиб келишни ташкил этиш харажатларига доир норма киритилмоқда.

Унга кўра, мазкур харажатлар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобидан қонунчиликда белгиланган тартибда молиялаштирилиши таклиф этилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan