ЖАМИЯТ

МИБдан жавоб келди

Хабарингиз бор, сайтимизда “Хўжаали ёки Алихўжа…, МИБ ходими ёки газ корхонаси назоратчиси…” сарлавҳали мақола эълон қилинган эди. Ушбу мақолага МИБнинг Сурхондарё вилоят  бошқармаси ўз муносабатини билдирди.

Унда таъкидланишича, Термиз шаҳри “Боғишамол” маҳалласи “Фаровон” массиви 11-уй, 17-хонадонда табиий газдан юзага келган нореал қарздорлик бартараф этилиб, уй эгасига қарздорлик йўқлиги тўғрисида маълумотнома берилган.

Шунингдек, мазкур масала юзасидан МИБ давлат инспектори Ф.Қурбоновага нисбатан огоҳлантириш таъсир чораси қўлланилган