
1972 йилда учирилган «Космос-482» космик кемаси Тошкент вақти билан кеча 11:24 да атмосферанинг зич қатламларига кирган ва Ҳинд океанидаги Ўрта Андаман оролидан 560 километр ғарбда қулаган.
Бу ҳақда «Роскосмос» агентлиги хабар бермоқда.
«Космос-482» фазовий аппарати Совет Иттифоқининг Венерани ўрганиш бўйича сайёралараро дастури доирасида учирилган қурилма ҳисобланади. Унинг учирилиш мақсади Венеранинг зич атмосфераси, ҳарорати, босими, ёритилиши ва юзасининг таркибини ўрганиш эди.