
Ню-Йорк (АҚШ)да бўлиб ўтган БМТнинг Ўрмонлар бўйича 20-сессиясида Ўзбекистон ва Конго Республикаси биргаликда глобал ўрмонларни тиклаш ва барқарор бошқариш тамойилларига мос келадиган ўрмон мақсадларига эришиш бўйича муҳим ташаббусни тақдим этди.
Тадбир «БМТнинг ўрмонларни тиклаш ва ривожлантириш бўйича ўн йиллиги» доирасида ўрмонларни барқарор бошқариш тамойилларига асосланиб ташкил этилди. Ушбу ташаббус глобал ўрмон бошқаруви ва тиклаш масалаларига диққатни янада кучайтиришни мақсад қилган.