ХАБАРЛАР

Ичимлик сувидан бўлган қарздорлик ундирилди

Таъкидлаш жоизки, ичимлик суви кундалик турмушимизда ишлатиладиган энг зарур неъматлардан бири ҳисобланади. Бу ноёб бойликда фарзандларимиз, келгуси авлодларимизнинг ҳам ҳаққи борлигини доимо ёдда тутишимиз лозим. Шу боис ичимлик сувидан тежамкорлик билан оқилона фойдаланиб, тўловларни ўз вақтида амалга ошириш мақсадга мувофиқ.

Мажбурий ижро бюроси Шўрчи туман бўлими иш юритувига қабул қилинган ижро ҳужжатига кўра тумандаги мактабгача ва мактаб таълими бўлими фойдаланилган ичимлик суви учун тўловларни ўз вақтида амалга оширмаганлиги сабабли 221 миллион сўмдан ортиқ қарздорлик юзага келганлиги маълум бўлди.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари жараёнида белгиланган қарздорлик ундирувчи фойдасига тўлиқ ундирилиб олинди.

Албатта, бу каби қарздорликларнинг юзага келиши таъминотчи корхоналарнинг молиявий аҳволини қийинлаштириб, бир қанча муаммоларни юзага келтириши мумкин.

Шу боисдан, Бюронинг туман-шаҳар бўлимлари томонидан мазкур тоифадаги ижро ҳужжатлари алоҳида назоратга олиниб, жорий йил бошидан сув таъминоти корхоналари фойдасига жами 2 миллиард
164 миллион сўм қарздорлик амалда ундирилиши таъминланди.

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan