Ҳарбий тадбирлар

Сурхондарё вилоятида мудофаа вазири кубоги учун «Ватанпарварлар» ҳарбий-спорт мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди.

Унда вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидан саралаб олинган 10-11-синфларда таҳсил олаётган “Ватан таянчи” отрядлари аъзолари иштирок этди.

Мусобақа давомида ўқувчи ёшлар «Билимдонлар», “Ватан мадҳи”, “Смарт сардор”, “Турникда тортилиш”, «Пресс», “АК-74 автоматини ёйиб-йиғиш”, “Арқон тортиш”, “Мерганлар беллашуви”, “Ҳарбийлаштирилган эстафета”, “Жабрланувчига биринчи тиббий ёрдам коърсатиш”, “Сафда қоъшиқ айтиш” каби шартларда  жамоавий бирдамлиги, диққатни жамлай олиш ва аниқлик қобиляти, жисмоний тайёргарлиги ва чидамлилигини синовдан ўтказди.

ўринлар

1-денов тумани 67-мактаб Жануб қалқонлари

2-термиз туман 12-мактаб  жануб сарҳатлари

3-Ангор тумани 32-мактаб Қалқон жамоасига насиб қилди.

Муросасиз ўтган баҳслар якунида энг яхши натижа кўрсатган иштирокчилар ва жамоалар алоҳида эътироф этилди

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan