ДУНЁ

Гренландиянинг янги бош вазири: Орол АҚШга берилмайди

Қўшма Штатлар Гренландияни олмайди. Бу ҳақда Гренландия янги бош вазири Йенс-Фредерик Нилсен Facebook (Meta) ижтимоий тармоғида ёзди.

«(АҚШ президенти Доналд) Трамп АҚШ «Гренландияни олиши» ҳақида гапирди. Менга тушунтиришга ижозат беринг: АҚШ оролни олмайди. Биз бошқаларга тегишли эмасмиз. Биз келажагимизни ўзимиз ҳал қиламиз. <…> Кеча шундай эди. Бугун шундай. Келажакда ҳам шундай бўлади», — деди бош вазир.

Оролликлар Трампнинг баёнотларидан қўрқмасликлари керак. Бундай хитобларни хотиржам, муносиб ва бирдамлик билан қаршилаш керак, дея қўшимча қилди Нилсен.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan