СПОРТ

«Формула-1″нинг етти карра чемпиони Михаэль Шумахернинг соғлиги ёмонлашгани маълум қилинди

Daily Mail нашрининг ёзишича, Шумахернинг аҳволи ачинарли бўлиб қолган. Маълумот манбаи сифатида Германиянинг RTL телеканали мухбири Феликс Горнер кўрсатилган. У Шумахер оиласига энг яқин кишилардан бири сифатида танилади.

Билмаганлар учун:
2013 йилда Шумахер профессионал фаолиятини якунлаганидан сўнг, Франция Алп тоғларида чанғи учиш пайтида оғир бош мия жароҳатини олган. Шундан сўнг у узоқ вақт давомида тўшакка михланиб, сунъий нафас олиш аппаратига уланган ҳолда бир нечта жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди.

Афсонавий пойгачининг оиласи унинг соғлиғи ҳақида батафсил маълумот бермасликни афзал кўрмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan