
Япониянинг Эхиме ва Окаяма префектураларида кучли ўрмон ёнғинлари содир бўлмоқда. Маҳаллий ҳукумат хавфли ҳудудларда яшовчи аҳолини эвакуация қилиш бўйича буйруқ берди.
Ёнғинлардан бири Эхиме префектурасининг Имабари шаҳри яқинида содир бўлиб, Имабари-Коматсу тез йўлининг ёпилишига сабаб бўлди. Ёнғин ҳудудида яшовчи 381 киши хавфсиз жойга кўчирилмоқда.
Окаяма шаҳри ҳудудида ҳам катта ёнғин қайд этилиб, 10 гектар майдон ёниб кетди. Бу ерда 403 та хонадон хавф остида қолган, шунинг учун маҳаллий ҳокимият эвакуация чоралари кўрмоқда.
Икки префектура расмийлари Япония ўзини-ўзи мудофаа кучларидан ёнғинни ўчиришда ёрдам сўраган. Ёнғин кенг майдонларга тарқалаётгани сабабли қутқарув хизматлари фавқулодда чоралар кўрмоқда.