Жарқўрғон туманида жамоавий улоқ-кўпкари бўйича мусобақа ўтказилмоқда. Ушбу беллашувда 10 та жамоа иштирок этмоқда.

Мусобақанинг дастлабки ўйинида Шеробод ва Шўрчи туманлари жамоалари ўзаро куч синашди. Унда Шеробод жамоаси 1-0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Иккинчи ўйин эса ҳозирги вақтда Сурхон-1 ва Қумқўрғон жамоалари ўртасида кечмоқда. Ҳозирча Сурхон-1 жамоаси 2-0 ҳисобида устунлик қилмоқда.
Беллашувлар қизғин ва муросасиз ўтмоқда. Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, мусобақа ғолиблари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.