Малайзиянинг етакчи медиа компанияси Имом Бухорий ҳақида бадиий фильм ва сериал суратга олишни режалаштирмоқда

Ўзбекистон элчихонасида Малайзиянинг «Aquila Emas» медиа компанияси директори Шаризан Иса билан учрашув бўлиб ўтди.
Шаризан Иса Малайзия ва Ўзбекистон киноижодкорлари иштирокида Имом Бухорий ҳаёти ва илмий-маънавий меросига бағишланган инглиз тилида бадиий фильм ва сериал суратга олиш режаларини маълум қилди.
«Фильм сценарийсини ишлаб чиқиш мақсадида Имом Бухорий ҳаёти ва ижодига тегишли илмий асосланган маълумотларни йиғиш ва соҳа экспертлари билан келишишни мақсад қилганмиз», деди у.
Мазкур лойиҳани амалга ошириш мақсадида «Aquila Emas» медиа компания вакилларининг жорий йил июнь ойида Ўзбекистонга ижодий сафарини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.