Хитойнинг Янсин шаҳрида тоғ чанғиси бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди.

Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинлари ўтказилган трассада кечган баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари муваффақиятли қатнашди.
Унга кўра, 11 мамлакатдан ташриф буюрган спортчилар иштирокидаги баҳсларда ҳамюртларимиз 2 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза медалларига сазовор бўлди.
Олтин медаль:
- Арман Гаюпов (гигант слалом)
- Медет Назаров (слалом)
Кумуш медаль:
- Медет Назаров (гигант слалом)
- Арман Гаюпов (слалом)
- Сабина Режепова (слалом)
Бронза медаль:
- Валерия Ковалева (слалом)