
АҚШ давлат самарадорлиги департаменти раҳбари, тадбиркор Илон Маск супермиллиардерлар рейтингини бошқармоқда. The Wall Street Journal бу ҳақда Altrata компаниясининг эксклюзив рейтингига асосланиб хабар берди.
Рейтингга 28 киши киритилган. Маск жами $419,4 млрд бойлиги билан етакчига айланди.
Кейинги ўринларда:
- Жефф Безос (Amazon) — $263,8 млрд
- Бернар Арно (LVMH) — $238,9 млрд
- Ларри Эллисон (Oracle) — $237 млрд
- Марк Цукерберг (Meta) — $220,8 млрд.