
Мажбурий ижро бюроси Бойсун туман бўлими иш юритувига қабул қилинган ижро ҳужжатига кўра ашёвий далил сифатида олинган “Cobalt” русумли автомашина суднинг ижро ҳужжатига асосан эгасига қайтарилди.
Гап шундаки, мазкур ижро иши Бойсун туманида содир этилган бир жиноят иши билан боғлиқ. Туманда яшовчи Собир исмли шахс дўстлари билан жиноий тил бириктириб, отасига тегишли “Cobalt” автомашинасини ўзбошимчалик билан рухсатсиз яширинча отасининг уйидан олиб чиқиб, маҳалласидаги ўзига таниш бўлган аёлни ўғирлаб номусга тегиш жиноятини содир этади. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан жиноят содир этган Собир ва унинг дўстлари тезда топилиб, иш жиноят ишлари бўйича Бойсун туман судига юборилади.
Суд жараёнида айбдорлар қилмишига иқрорлик билдириб, пушаймонлик билдиради. Жиноят иши атрофлича кўриб чиқилиб, айбдорларга нисбатан узоқ муддатли қамоқ жазоси тайинланади. Жиноятчилар томонидан рухсатсиз бошқарилган ҳамда ашёвий далил тариқасида олинган “Cobalt” автомашинаси эса эгасига қайтариш белгиланган эди.
Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси.