STATISTIKA

Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳажми 115 млрд АҚШ долларига етди

Статистика агентлиги дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилда Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 1 454,6 трлн сўмни ташкил этган. Бу ўртача алмашув курси бўйича 115,0 млрд АҚШ долларига тенг.

Ялпи ички маҳсулот ҳажми 2023 йил билан солиштирилганда 6,5 фоизга ўсган.

Аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажми 39,1 млн сўмни ташкил этмоқда, дейилади хабарда

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan